Ҳашарда ҳарбийлар ҳам фаол қатнашмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қашқадарё вилоятида “Обод юрт” умумхалқ ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш хайрия ҳашари уюшқоқлик билан ўтмоқда.
Қарши шаҳридаги “Ватанпарварлар” боғида кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш, дарахт экиш тадбири ўтказилди. Унда Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи ҳарбийлари, Ўзбекистон Экологик партияси фаоллари, талаба-ёшлар ва шаҳар аҳолиси иштирок этди.


