Қашқадарёда лола ва кабоб сайли бўлиб ўтади
Жорий йил 10-12 апрель кунлари Қашқадарёда “Лола ва кабоб сайли” сайли бўлиб ўтади.
Жорий йил 10-12 апрель кунлари Қашқадарёда “Лола ва кабоб сайли” сайли бўлиб ўтади.
Маълум қилинишича, сайл вилоятнинг Ғузор туманидаги адирликларда ташкил этилиб, ундан кўзланган асосий мақсад воҳада гастрономик туризмни ривожлантириш ва Қашқадарёнинг энг машҳур таоми – тандир гўштини маҳаллий ва чет эллик сайёҳлар ўртасида янада оммалаштиришдан иборат.
Ўзбекистон гастрономик туризм ассоциацияси раиси Гулноза Одилованинг айтишича, “Лола ва кабоб сайли”ни Қашқадарёда лолақизғалдоқлар очилган вақтда, бевосита лолазорда уч кунлик фестиваль тарзида ўтказиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, жорий йил баҳор фаслида Қашқадарё вилоятида миллий либослар халқаро фестивали, от спорти бўйича нуфузли мусобақа ҳамда каштачилик буюмлари республика кўргазма савдоси каби спорт ва кўнгилочар тадбирлар ҳам ўтказилиши ҳам белгиланган.