“Артист” телелойиҳаси Термизда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Термиз шаҳридаги Санъат саройи майдонида “Артист” телелойиҳаси ғолиб ва ижодкорларининг “Маданият карвони” шаклидаги гала-концерт дастури ўтказилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 2 февралдаги “Маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан ташкил этилган лойиҳа ёшларга оид давлат сиёсатини изчил ва самарали амалга ошириш, ёш авлодни Ватанга садоқат, миллий ва умумбашарий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, иқтидорли ёшларни кашф этиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган.
[gallery-9113]
Концерт дастурида “Артист” телелойиҳасининг иккинчи мавсумида ғолиб бўлган ёш истеъдод эгалари шўх куй-қўшиқлари билан йиғилганларни хушнуд этди. Шунингдек, қизиқарли викторина ўйинлари ўтказилиб, унда фаол қатнашган ёшларга эсдалик совғалари топширилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА