Арманистон ва Туркия: алоқалар тикланмоқда
Арманистон ва Туркиянинг ўзаро муносабатларни мувофиқлаштириш бўйича махсус вакиллари жума куни Венада бўлиб ўтган учрашувда учинчи давлат фуқаролари учун чегарани очишга келишиб олдилар.
Арманистон ТИВ маълумотига кўра, Арманистон ва Туркия ўртасидаги муносабатларни яхшилаш бўйича махсус вакиллар Рубен Рубинян ва Сердар Килйчнинг тўртинчи учрашуви Венада бўлиб ўтди.
Икки давлат расмий вакиллари Арманистон ва Туркия ўртасида тўғридан-тўғри ҳаво юк ташишларини имкон қадар тезроқ бошлашга келишиб олдилар.
«Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги муносабатларни тўлиқ тартибга солиш бўйича якуний мақсадга эришиш учун бўлган муҳим истиқболли масалалар муҳокама қилинди. Томонлар келишув жараёнини дастлабки шартларсиз давом эттиришга келишиб олганликларини яна бир бор таъкидладилар», — деди Арманистон ТИВ.
Арманистон ва Туркия ўртасида дипломатик алоқалар 1993 йилда Қорабоғ можароси туфайли тугатилган эди. 14 январь куни Москвада Арманистон ва Туркиянинг муносабатларни нормаллаштириш бўйича махсус вакиллари Рубинян ва Туркиянинг АҚШдаги собиқ элчиси Қиличнинг биринчи учрашуви бўлиб ўтган эди.