"Арк трaвел"нинг хизмат турлари кенгаймоқда
Бухоро вилоятидаги кўплаб туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ҳам яратилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланмоқда.
Президентимизнинг 2018 йил 3 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги фармонига асосан туризм соҳасидаги тадбиркорлик фаолияти субъектларини 2022 йилнинг 1 январига қадар –мамлакатимиз ҳудудига олиб кирилаётган ҳайдовчи билан биргаликда 8 ва ундан ортиқ кишини ташишга мўлжалланган туризм тоифасига оид қатор турдаги транспорт воситалари учун белгиланган тартибда тасдиқланган рўйхатга кўра божхона тўловларини тўлашдан озод этилган.
Бухоро вилоятидаги кўплаб туризм соҳасида фаолият кўрсатаётган тадбиркорлар ҳам яратилган имтиёзлардан тўлиқ фойдаланмоқда.
Вилоятдаги илғор "Aрк Травел" сайёҳлик компанияси томонидан хизматлар турини кенгайтириш мақсадида, яқинда Хитой давлатининг "Фотон" бренди остидаги 6 та "Viеw" ва 2 та "Тоаnо" русумли микроавтобуслари олиб келинди.
Таъкидлаш жоизки, мазкур туристик авто уловлар нафақат, вилоятимизга қолаверса, юртимиз бўйлаб ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий меҳмонларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашда ўз самарасини кўрсатади.
