Арк қўрғонида Амир Олимхон қабули
Бухоронинг кўҳна Арк қўрғонида “Амир Олимхон қабули” деб номланган адабий-бадиий, театрлаштирилган томоша бўлиб ўтди.
Бухоронинг кўҳна Арк қўрғонида “Амир Олимхон қабули” деб номланган адабий-бадиий, театрлаштирилган томоша бўлиб ўтди.
Маданий тадбирда қадимда Бухоро амири Амир Олимхон қошига келган чет эллик элчиларнинг қабул жараёнлари, ўша даврда Бухоро амирлигининг миллатлар ва элатлараро алоқаларининг қай даражада ривожланганлиги, дипломатик алоқалар, шунингдек, турли миллатлар бирдамлигини акс этувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Томоша майдони декорацияларида амирлик даврининг ўзига хос шоҳона кийиниш маданияти, яшаш тарзи саҳнавий шакллар ёрдамида тасвирланган.
Тадбир Бухоро вилояти хокимлиги, маданият бошқармаси, Бухоро ихтисослаштирилган санъат мактаби, Ўзбекистон Республикаси филармонияси вилоят бўлими, вилоят мусиқали драма театри, Қўғирчоқ театри, Туризмни ривожлантириш департаменти ва “Buknara art turizm” компанияси ҳамкорлигида ташкил этилди.


6