Аргентинада ўн қаватли меҳмонхона қулаб тушди
Аргентина пойтахти Буэнос-Айресда ўн қаватли меҳмонхона биноси қулаб тушди, воқеа жойида қутқарув ишлари олиб борилмоқда, дея хабар тарқатди маҳаллий ҳукумат.
Вилла Геселл муниципалитети расмий сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, фожиа сешанбага ўтар кечаси содир бўлган. Расмийлар ҳодиса пайти иншоот ичида тахминан етти-тўққиз киши бўлгани, улар орасида рухсат этилмаган қурилиш билан шуғулланган ишчилар ҳам бўлганини айтди.
Таъкидланишича, ҳозир воқеа жойида ўт ўчириш ва қутқарув хизмати, шифокорлар ва хавфсизлик хизмати ишлаяпти.