Ҳар бир гектардан 60-70 центнердан ҳосил олинди
Бухоро вилояти Вобкент тумани миришкорлари 16 минг 728 тонна ғалла етиштиришни режалаштирган эди.
Бухоро вилояти Вобкент тумани миришкорлари 16 минг 728 тонна ғалла етиштиришни режалаштирган эди.
Мавсумни уюшқоқлик билан ўтказиш учун амалга оширилган чора-тадбирлар ўз самарсини берди. Белгиланган режа ортиғи билан бажарилди.
Туманда илғор фермерлар сони йилдан йил ортиб бормоқда. “Нажим Тошобод”, “Заҳро юлдузи”, “Янгикент олтин замини”, “Шерзод Соҳиб”, “Муҳсин Шаҳноза Шаҳобжон”, “Аҳад Бахшулло Неъмат ўғли” сингари фермер хўжаликларида ҳосилдорлик 60-70 центнерни ташкил этди.

— Бу йил 80 гектар ерда ғалла экдик, – дейди тумандаги “Нажим Тошобод” фермер хўжалиги раҳбари Азизбек Мирзоев. — Ҳар гектар ердан 70 центнердан ҳосил олдик. Бу аввало яхши даромад. Шунингдек, омборларнинг ҳосилдан тўлгани. Ишчиларнинг меҳнатига яраша ҳақ олгани. Айни пайтда 120 гектар майдонда ғўза парваришлаяпмиз.
Ҳозир ғўзаларимизнинг ривожи жуда яхши. Насиб этса, пахта сотиш режасини ҳам ортиғи билан бажариб, ишончни оқлаймиз.
Тумандаги фермер хўжаликларида ўрим-йиғим давом этмоқда. Айни пайтда сомондан тозаланган далалар пешма-пеш шудгорланиб, такрорий экин экилмоқда.