Ҳар қандай жиноятга жазо муқаррар
Минг афсуски, айни синовли дамларда айрим фуқаролар “Ётиб қолгунча отиб қол” қабилида иш тутиб, фойда кўриш, даромад орттиришга уринмоқда.
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси, тегишли органлар билан ҳамкорликда деҳқон бозорларида энг муҳим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг асоссиз ошиб кетмаслиги юзасидан назорат тадбирларини ўтказмоқда.
Минг афсуски, айни синовли дамларда айрим фуқаролар “Ётиб қолгунча отиб қол” қабилида иш тутиб, фойда кўриш, даромад орттиришга уринмоқда.
Хусусан, вилоят давлат солиқ бошқармасидан олинган маълумотга кўра, сўнгги икки ҳафта давомида ўтган 27 та назорат тадбирида тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз савдо қилаётган фуқаролар аниқланган. Улардан жами 25 миллион 787 минг сўмлик маҳсулот далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Масалан, Қарши шаҳар Насаф кўчасида жойлашган савдо дўконида фуқаро Мейлиев Жонибек Шуҳрат ўғли тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатларсиз ун маҳсулотларини сотаётгани аниқланди. Ундан жами 37 қоп 5 миллион 767 минг сўмлик ун маҳсулотлари ва бўш қоплар олиб қўйилди.
Албатта, ҳар бир қонунбузилиш ҳолатлари мавжудки, унга жазо муқаррар...
Биз эса фуқароларимиздан тадбиркорлик фаолиятини белгиланган тартиблар асосида амалга оширишларини, нархларни сунъий оширмасликларини сўраймиз.