АҚШ ва Ҳиндистон ўртасида савдо музокаралари давом этмоқда
Қўшма Штатлар Савдо вакили Жеймисон Грир Трамп маъмурияти Ҳиндистон билан икки томонлама савдо битимини тузиш бўйича иш олиб бораётгани, бироқ ҳужжат яқин кунларда имзоланмаслигини маълум қилди.
Таъкидланишича, Грир шу ҳафта Милуокида ўтказилган “G20” савдо вазирлари саммитида Ҳиндистон савдо вазири Пиюш Гоял билан мазмунли учрашув ўтказганини билдирди. Унинг сўзларига кўра, икки мамлакат вакиллари мулоқотни фаол тарзда давом эттирмоқда.
АҚШ вакилининг қўшимча қилишича, томонлар келишмовчилик келтириб чиқараётган асосий масалаларни тўлиқ аниқлаб олишган ва айни пайтда уларни ҳал этиш устида жиддий иш олиб боришмоқда. Бироқ якуний битим тузилишига ҳали бироз вақт талаб этилади.
Ф.Яхшибоева, ЎзА