АҚШ Саудия яқин орада яна қувур орқали нефть жўната бошлашини айтди
– Менимча, жуда тез орада қувур ишга тушишини кўрамиз, бу қисқа муддатли узилиш, – деди АҚШ энергетика вазири Крис Райт.
Ҳаракат тикланиши эҳтимолий муддати ҳақида сўралганда, мулозим вазият бир неча кун ичида изга тушишини айтди.
– Саудия шу бир неча кун ичида Шарқ-Ғарб қувури орқали ўтказа олмаётган нефтни АҚШ Ҳурмуз бўғози орқали ташилишини таъминлаш учун тезкор чора кўрмоқда, – дея қўшимча қилди у.
“Reuters” яқинда Саудия Арабистони европалик мижозларга сентябрь ойи охирида етказиб берилиши режалаштирилган нефть таъминотини бекор қилиши ҳақида хабар тарқатган эди. Агентлик фикрича, ушбу қарор ўтган ҳафта Шарқ-Ғарб қувуридаги амалиётни тўхтатган ҳужум билан боғлиқ.
С.Раҳимов, ЎзА