АҚШ ҳарбийлари Гренландияда хавфли чиқинди қолдирган
Даниянинг “Politiken” газетаси хабар беришича, АҚШ ўз ҳарбийларини Гренландиядаги база ва иншоотлардан олиб чиққач, оролда кўп миқдорда хавфли чиқинди қолган.
Таъкидланишича, камида 36 манзил – ҳарбий иншоотларда олиб борилган текширув натижасида атроф-муҳитга мислсиз зарар етказилгани аниқланган.
Журналистлар турли жойларда юзлаб занглаган дизель ёнилғиси идиши, миллионлаб литр енгил радио фаол сув, эски қувур, сим, автомобиль аккумулятори каби турфа чиқинди ётганига гувоҳ бўлдилар.
Ташлаб кетилган қолдиқнинг умумий оғирлиги бир неча минг тонна экани тахмин қилинмоқда. Чиқинди таркибида оғир металл ва Гренландия қирғоғи яқинидаги денгиз ҳаётини ва атроф-муҳит учун хавф туғдирадиган кўплаб зарарли моддалар мавжудлиги таъкидланган.
С.Раҳимов, ЎзА