АҚШ Эрон билан урушга қанча маблағ сарфлади?
Конгресс таркибидаги бюджет идораси янги ҳисоботига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига кўра, Эронга қарши жанговар амалиёт АҚШ Мудофаа вазирлигига тахминан 38 миллиард долларга тушган. Шунингдек, кампаниянинг ҳар бир кейинги ойи учун 2-3 миллиард доллар зарур.
Жанговар ҳаракат май ва июнь ойларида кузатилганидек паст даражада қолса, ҳар бир қўшимча можаро ойига 2 миллиард долларга тушади.
– Агар тўқнашув июль ойидагидек юқори даражага кўтарилса, ойлик харажат 3 миллиард долларга етади, – дейилган ҳисоботда.

Пентагон маълумотида жангда йўқолган ўқ-дори ва ускунани алмаштириш, ҳаво кучлари кўпайиши, тегишли амалиёт ва ёнилғи харажати ҳисобга олинган. Шунингдек, июнь ойида маъмурият Конгрессдан қўшимча 87,6 миллиард доллар маблағ сўрагани, шундан 67,1 миллиард доллари тўғридан-тўғри Пентагон учун экани аниқланди. Ушбу сўровдаги тўғридан-тўғри ҳарбий харажат 42,3 миллиард доллар, Бюджет идораси мўлжалидан тахминан 10 фоиз юқори.
С.Раҳимов, ЎзА