Апрель ойида электр энергияси ишлаб чиқариш 7 миллиард кВт⋅соатдан ошди
Мамлакатимизда аҳолини узлуксиз энергия таъминоти билан қамраб олиш ҳамда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар соҳада ижобий натижалар бермоқда .
Хусусан, 2026 йил апрель ойида электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол кўрсаткичларида ўтган йилнинг мос даврига нисбатан ўсиш кузатилд и.
Энергетика вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, жорий йил апрель ойида республика бўйича жами 7 миллиард 163,7 миллион кВт⋅соат электр энергияси ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 440,7 миллион кВт⋅соатга ёки 6,6 фоизни ташкил этг ан. Шу даврда истеъмолчиларга 6 миллиард 634,8 миллион кВт⋅соат электр энергияси етказиб берилган бўлиб, мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 458,4 миллион кВт⋅соатга ёки 7,4 фоизга о шди.
Шунингдек, 2026 йил январь-апрель ойлари якунлари бўйича ҳам электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми барқарор ўсиш суръатларини сақлаб қолди. Ушбу даврда ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизга кўпайгани қайд эт илди.
Н.Зиёдуллаева, ЎзА