Анжуман иштирокчилари аниқланди
-
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, Тошкент шаҳрида 25-26 июль кунлари бўлиб ўтадиган “Афғонистон: хавфсизлик ва иқтисодий тараққиёт” халқаро конференцияси ишида Европа Иттифоқи, Буюк Британия, Эрон, Италия, Испания, Қозоғистон, Қатар, Қирғизистон, Тожикистон, Хитой, Норвегия, Покистон, Россия, АҚШ, Туркия, Япония ва бошқа мамлакатларнинг Афғонистон бўйича махсус вакиллари, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти таркибидаги тегишли идоралар раҳбарлари, Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти, Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, халқаро молия институтлари вакиллари, шунингдек, илк бор Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттакий бошчилигидаги Афғонистон Муваққат ҳукумати делегацияси - жами 100 га яқин вакил иштирок этиши кутилмоқда.
ЎзА