Анталия ваъдаси ортидаги жиноий мақсад фош бўлди
Наманган вилояти Давлатобод туманида яшовчи, 1990 ва 1993 йилларда туғилган 2 нафар аёл маҳаллий 2 нафар қизнинг ишончига кириб, уларни Туркиянинг Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбориш ҳамда у ерда топадиган даромадларининг яримини ўзлаштиришни режа қилишган.
Шу мақсадда улар қизларни "Тошкент – Анталия" йўналиши бўйича хорижга жўнатиш учун пойтахт аэропортига олиб кетаётган вақтларида Давлат хавфсизлик хизмати ва Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Чуст тумани ҳудудида тўхтатиб қолинди.
Таъкидлаш лозимки, 1990 й.т. аёл муқаддам ҳам шу турдаги жиноятни содир этгани учун судланган бўлсада, ўз хатосидан тўғри хулоса чиқармаган.
ЎзА