Андижонда “Ўзбекистон боғи” барпо этилмоқда
Мамлакатимизда эълон қилинган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги “Долзарб 40 кунлик” жараёнларига Андижон вилоятида ҳам уюшқоқлик билан киришилди.
Андижон тумани адирликларида тез фурсатларда “Янги Андижон” шаҳарчаси бунёд этилади. Айни дамда ушбу баҳаво ҳудуднинг 2 минг гектар майдонида “Ўзбекистон боғи”ни барпо этиш ишлари бошланди.
[gallery-4581]
Шанба ва якшанба кунлари ушбу масканда вилоят аҳли жам бўлди. Жараёнда вилоятдаги таълим муассасалари, ижтимоий, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалиги соҳалари, қатор ташкилот ҳамда шаҳар ва туман ҳокимликлари вакиллари ўзларига ажратилган майдонда манзарали дарахт кўчатларини ўтказди.
Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА