Андижонда 8 нафар бемор соғайди
Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.
Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 8 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Тузалганлардан 5 нафари Андижон шаҳридан, 3 нафари Жалақудуқ туманидан.
Барчаси коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқотда бўлиб, касалликни юқтириб олишган. Улар орасида энг ёши каттаси 60 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 9 ёшда.
Вилоят юқумли касалликлар шифохонасидан шу пайтгача 13 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 21 нафарга етди.
Айни пайтда мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайган беморлар 269 нафарни ташкил этмоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.