Амир Темур мероси илмий мулоқотлар марказида бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Аввал хабар қилинганидек, пойтахтимиздаги Ислом цивилизацияси марказида “Амир Темур ва Темурийлар тамаддунининг жаҳон тарихи ва маданиятидаги ўрни” мавзусида халқаро илмий конференция бўлиб ўтди. Унда маҳаллий ва хорижий олимлар, тадқиқотчилар ҳамда соҳа мутахассислари иштирок этиб, Темурийлар даврининг илм-фан, маданият ва давлатчилик тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси атрофлича муҳокама қилинди.
Куннинг иккинчи ярмида конференция иштирокчилари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари Амир Темур ҳайкали пойига гул қўйиб, буюк саркарда хотирасига ҳурмат бажо келтирди.
[gallery-28671]
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Соҳибқирон Амир Темур таваллуд топганининг 690 йиллиги муносабати билан реконструкция қилинган Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюриб, бу ерда сақланаётган ноёб экспонатлар, Темурийлар даврига оид тарихий манбалар ва маданий мерос намуналари билан яқиндан танишди. Экскурсия давомида меҳмонларга Темурийлар даврида илм-фан, меъморчилик ва санъат соҳаларида эришилган ютуқлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
ЎзА фотомухбири
Носиржон ҲАЙДАРОВ олган суратлар.