“Алишер Навоий — Шарқ юлдузи”
Нур-Султон шаҳрида улуғ адибимиз Алишер Навоий ижодига бағишланган кеча бўлиб ўтди.
Нур-Султон шаҳрида улуғ адибимиз Алишер Навоий ижодига бағишланган кеча бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Рамблер” “МИР 24” нашрига таяниб хабар берган.
“Алишер Навоий — Шарқ юлдузи”. Қозоғистон пойтахтида буюк турк шоири ва мутафаккири туғилган куни олдидан ташкил этилган адабий кеча шундай номланди. Учрашув Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси ташаббуси билан уюштирилди.
Ҳазрат Навоий таваллудига 579 йил тўлди. Неча асрки, Марказий Осиё ва Шарқнинг бетакрор мумтоз адиби сифатида ватандошимиз ҳаёти ва ижодига қизиқиш бир зум сўнмаган. Алишер Навоий ўзидан 30 га яқин йирик асар — шеърий тўпламлар, достонлар, фалсафий ва илмий асарлар қолдирган.
— Навоий ҳақли равишда турк адабий тилининг асосчиси сифатида эътироф этилади, — дейди Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчихонаси маслаҳатчиси Тимур Раҳимов. — Маълумки, ўша даврда адабий асарларни фақат форс тилида ёзиш урф бўлган. Навоий эса буюк жасорат кўрсатиб, ўзбек тилида, яъни ўша замон таъбири билан айтганда туркийда ижод қила бошлаган.
Навоий ижодининг чўққиси — бешта улкан лирик достонни бирлаштирган машҳур “Хамса” дир. Ушбу асар МДҲ таркибидаги аксарият мамлакатларнинг ўрта мактаб дастурларига киритилган.