Алимент пули олдиндан тўланди
Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар М.Д.дан унинг собиқ турмуш ўртоғи фойдасига икки нафар фарзанди таъминоти учун улар вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига олиб борилган. Ижро ҳаракатлари давомида, жавобгар Мажбурий ижро бюроси Хўжайли туман бўлимига келиб, фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган. Давлат ижрочиси томонидан жавобгарнинг фарзандлари вояга етгунига қадар тўланиши лозим бўлган алимент пуллари ҳисоблаб чиқилган.
Ундирувчи жорий йилнинг 8 апрель куни Бюронинг Хўжайли туман бўлими келиб жавобгардан ҳисоблаб чиқилган 329 миллион сўм алимент пулини тўлиғи билан олганлиги тўғрисида тил хат берган ва ижро ишини тугатиб беришни сўраган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.