Ғалаба. Ўзбекистон “D” гуруҳида етакчига айланди
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи “D” гуруҳи 6-тури доирасида Фаластин термаси билан баҳс олиб борди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи “D” гуруҳи 6-тури доирасида Фаластин термаси билан баҳс олиб борди.
Бу терма жамоамизнинг Қатарда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасидаги учинчи ғалабасидир.
Фаластин терма жамоасини қабул қилган ўзбекистонликлар 17 ва 57-дақиқаларда Элдор Шомуродов томонидан киритилган икки гол эвазига ғалаба қозонди ва ўз очколари сонини 9тага етказиб, гуруҳда пешқадам бўлиб олди.
Учрашувни ҳужумкор бошлаган вакилларимиз, 17-дақиқада Ҳожиакбар Алижоновнинг ўнг қанотдан етказган узатмасини Элдор Шомуродов бош билан зарба бериб ҳисобни 1:0 кўринишига келтирди.
Танаффусгача вакилларимизда ҳисобдаги фарқни ошириш имконияти бўлса-да, қатор аниқ зарбаларга қарамай, жамоалар биринчи бўлимни минимал ҳисобда якунлашди.
Иккинчи бўлим вакилларимиз устунлигида бошланди. 57-дақиқада Одил Аҳмедовнинг етказган тўпини яна бир бор катта саҳнага чиққан Элдор Шомуродов ажойиб зарбаси билан голга айлантирди – 2:0.
Энди “D” гуруҳи 6-туридаги ғалаба билан Вадим Абрамов шогирдлари гуруҳдаги очколар сонини 9 тага етказган ҳолда бу турни ўтказиб юборган Саудия Арабистонини ортда қолдириб, гуруҳ етакчисига айланди.
ЖЧ-2022 иккинчи саралаш босқичи.
“D” гуруҳи. 6-тур. 19 ноябрь
Ўзбекистон – Фаластин – 2:0
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла (Баҳрайн).
Голлар: Элдор Шомуродов (17, 58)
Ўзбекистон: 1.Элдор Суюнов, 3.Ҳожиакбар Алижонов, 5.Рустам Ашурматов, 20.Ислом Тўхтахўжаев, 23.Олег Зотеев, 8.Икром Алибоев, 13.Санжар Қодирқулов, 9.Одил Аҳмедов, 10.Жалолиддин Машарипов (22.Жамшид Искандеров, 73), 17.Достонбек Ҳамдамов, 14.Элдор Шомуродов (11.Темурхўжа Абдухолиқов, 78).
Фаластин: 22.Рами Ҳамада, 3.Муҳаммад Рашид (8.Муҳаммад Ямин, 55), 5.Ёсир Ҳамид, 7.Мусаб Баттат, 11.Ёсир Ислом (19.Маҳмуд Вади, 74), 14.Абдуллоҳ Жобир, 15.Абдуллатиф Баҳдари, 18.Солиҳ Чиҳадеҳ, 20.Назми Ал Бадави, 21.Ислом Батран, 23.Муҳаммад Дарвиш.