Акбар Жўраев жаҳон чемпиони, Нурудиновда кумуш
Пойтахтимизда ўтказилаётган оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионатида -109 кг вазн тоифасидаги беллашувлар якунланди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз, "Токио–2020" Олимпиадаси ғолиби Акбар Жўраев ўз вазнида мутлақ жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.
Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида 195 килограмм тошни бўйсундириб, ушбу дастурда олтин медалга сазовор бўлди.
Силтаб кўтариш машқида умумий ҳисобдаги чемпионлик учун Акбар Жўраев ва Руслан Нурудинов рақобат олиб борди. Икки полвонимиз баҳсида "Токио–2020" қаҳрамонининг қўли баланд келди.
Оғир атлетика бўйича жаҳон чемпионати
Эркаклар, -109 кг:
1. Акбар Жўраев (Ўзбекистон) – 433 (195+238) кг
2. Руслан Нурудинов (Ўзбекистон) – 421 (185+236) кг
3. Симон Мартиросян (Арманистон) – 416 (188+228) кг.
ЎзА