Академик эшкак эшувчиларимиз Литвада совриндор бўлди
Айни дамда академик эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Литванинг Тракай шаҳрида ташкил этилган халқаро ўқув-машғулот йиғинида қатнашмоқда. Улар йиғин доирасида Литва очиқ чемпионатида қатнашди.
Мусобақанинг LM1x йўналишида Шаҳзод Нурматов маррага биринчи бўлиб етиб келган бўлса, W2x йўналишида Анна Пракатен ва Малика Тагматова жуфтлиги финишдан иккинчи бўлиб ўтди. M2 тоифасида Дилшоджон Худойбердиев ҳамда Фазлиддин Каримов терма жамоамиз ҳисобига иккинчи кумуш медални тақдим этди.

Шунинглек, M4 пойгаларида Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев ва Фазлиддин Каримовдан иборат жамоамиз шоҳсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. M8+ йўналишида Алишер Турдиев, Давржон Давронов, Дилшоджон Худойбердиев, Фазлиддин Каримов, Шаҳзод Нурматов, Фаррух Облақулов кумуш медалига сазовор бўлди.

Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон академик эшкак эшувчилари умумий ҳисобда 1 та олтин ва 4 та кумуш медалга эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА