"Аичи-Нагоя-2026": Бугун футболчиларимиз чорак финалда ўйнайди
Бугун, 25 сентябрь куни Японияда ўтаётган XX Осиё ўйинларининг футбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги чорак финал учрашувлари ўтказилади. Унда Ўзбекистон терма жамоалари ҳам ярим финал йўлланмаси учун майдонга тушади.
Эркаклар ўртасида Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон U23 терма жамоаси Саудия Арабистонига қарши майдонга тушади. Нагоя шаҳридаги «Mizuho» стадионида ўтказиладиган учрашув мамлакатимиз вақти билан соат 10:00 да бошланади. Яна бир чорак финал баҳсида Жанубий Корея ва Вьетнам терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.
Маълумот учун, эркаклар ўртасидаги қолган икки чорак финал учрашуви - Хитой — Таиланд ҳамда Япония — КХДР баҳслари 26 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса мамлакатимиз вақти билан соат 15:30 да «Nagai» стадионида Жанубий Корея термасига қарши баҳс олиб боради. Қолган чорак финал учрашувларида КХДР — Хитой Тайпейи, Япония — Филиппин ва Хитой — Вьетнам терма жамоалари майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА