Аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Нукус шаҳридаги “Истиқлол” болалар дам олиш масканида фуқаролар учун тиббий кўрик ўтказилди.
Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Нукус шаҳар ҳокимлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тиббий кўрикка аҳолининг барча қатлами жалб этилди.
[gallery-8181]
Педиатр, невропатолог, офтольмолог, акушер-гениколог, травматолог, кардиолог, терапевт каби малакали мутахассислар фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиб, аниқланган касалликлар бўйича уларга тиббий маслаҳат ва тавсиялар берди. Касалликларни олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш, саломатликни сақлашнинг муҳим қоидалари юзасидан тушунчалар берди.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА