Аҳоли ижтимоий қўллаб-қувватланмоқда
Наманган вилояти Чортоқ туманида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадига қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Туманнинг 2-сектор ҳудудидаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинида жами 8 минг 693 хонадон мавжуд. Шундан 564 нафар оила моддий ёрдам ва кўмакка муҳтож оилалар, яъни “Темир дафтар” рўйхатига киритилган эди. Улар пандемия даврида вақтинча даромадини йўқотган, ишсиз, ногирони бор ҳамда якка ёлғизлар ҳамда оғир аҳволдаги оилаларни ташкил этган бўлиб, мазкур оилаларга зарур моддий ва ижтимоий кўмак кўрсатилиши натижасида 75,2 фоизи ҳозирга қадар ушбу рўйхатдан чиқарилди. Айни пайтда “Темир дафтар”да 140 оила рўйхатда қолган. Ушбу аҳоли қатламини эҳтиёжмандликдан чиқариш учун доимий чора-тадбирлар олиб борилмоқда.
[gallery-598]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат), ЎзА