Аҳатқулов Баҳриддин Матлабовичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Замонавий биотехнологиялар асосида картошка уруғчилигининг иқтисодий самарадорлигини ошириш” мавзусида
Аҳатқулов Баҳриддин Матлабовичнинг 08.00.04 – Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти ихтисослиги бўйича “Замонавий биотехнологиялар асосида картошка уруғчилигининг иқтисодий самарадорлигини ошириш” мавзуси бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институти ҳузуридаги DSc.08/2025.27.12.I.07.02 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 27 июнь куни соат 14:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Самарқанд вилояти Оқдарё тумани, Даҳбет қўрғони, Амир Темур кўчаси, 7-уй.
Тел.: (998 66) 492-81-16
e-mail: info@samaguni.uz