Агробанк билан “Меҳр улашинг”
Қон хасталиклари, жумладан, оғир даражадаги камқонлик, қон саратони, қон ивиш тизими ишининг бузилиши (гемофилия) каби касалликлар билан оғриган болалар ва уларнинг оила аъзолари доимо донорлар кўмагига муҳтож бўлади.
Қон хасталиклари, жумладан, оғир даражадаги камқонлик, қон саратони, қон ивиш тизими ишининг бузилиши (гемофилия) каби касалликлар билан оғриган болалар ва уларнинг оила аъзолари доимо донорлар кўмагига муҳтож бўлади.
“Агробанк” ходимлари ана шундай инсонлар дардига малҳам бўлиш ва уларнинг ҳаётга бўлган муҳаббатини оширишга қаратилган “Меҳр улашинг” номли донорлик хайрия акциясини ўтказди.
Мақсад Рамазон ойи арафасида банк ходимларини кўнгилли равишда қон топширишга чақириш орқали бемор болаларнинг ҳаётини сақлаб қолишга қаратилгани билан таҳсинга лойиқ. Шунингдек, бу акция жамиятда инсонпарварлик ва меҳр-оқибат ғояларини тарғиб қилишга қаратилганлиги билан ҳам аҳамиятлидир.
Акция доирасида Агробанкнинг 70 дан ортиқ ходими бемор болалар ҳолидан хабар олди. Хайрли юмуш билан Республика Гематология ва қон қуйиш илмий текшириш институтига борган банк ходимлари бир йўла беморлар учун яратилган шарт-шароитлар, донорларнинг қон топшириш ва у ерда қоннинг сақланиши, соғлиқни сақлаш муассасаларида ишлатилиши ва шу каби муҳим жараёнлар билан ҳам яқиндан танишди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, донорлар қони билан беморлар ҳаётини сақлаб қолиш ва аҳолининг қонга бўлган эҳтиёжини қоплаш, фавқулодда ҳолатларда, мураккаб жарроҳлик амалиётларида, патологик туғруқ жараёнларида ва жарроҳлик амалиётларида қўлланилади.
“Меҳр улашинг” акцияси тадбирида яна бир хайрли юмуш бажарилди. Яъни, бемор болаларга 200 дан ортиқ турли жанрдаги китоб ва ўйинчоқлар улашилди.
Қайд этиш жоиз, бу каби ташаббуслар оғир бемор болалар ва уларнинг оилаларини ҳам руҳий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳр улашиш, эртанги кунга ишонч туйғуларини шакллантиришга хизмат қилди.


Матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқий асосида