Афросиёб бино қилган шаҳарни биласизми?
Тарихий манбаларда бу қадим диёр ҳақида бизгача оз бўлсада бир қатор маълумотлар етиб келган.
Тарихий манбаларда бу қадим диёр ҳақида бизгача оз бўлсада бир қатор маълумотлар етиб келган.
Ромитаннинг энг қадимги даврига оид дастлабки ёзма маълумотларни бухоролик машҳур муаррих Абу Бакр Муҳаммад Жаъфар ибн ан-Наршахий “Бухоро тарихи” (943-944) асарида ёзиб қолдирган. “Ромитан бу катта бир кўҳандизга эга ва мустаҳкам бир қишлоқ бўлиб, Бухородан қадимийроқдир” деб ёзади. Баъзи китобларда бу “қишлоқ”ни Бухоро деб ҳам атаганлар.
Бу ер қадим замонларда подшоҳларнинг турар жойлари бўлган. Кейинчалик Бухоро шаҳри бунёд бўлгандан кейин подшоҳлар қиш фаслидагина бу қишлоқда турган. “Қишлоқ”ни Афросиёб бино қилган, у ҳар вақт бу вилоятга келганида шу “қишлоқ”дан бошқа жойда қолмаган. Бу жойлар кейинчалик ҳам ўзгармаган.
Афросиёб куёви Сиёвушни ўлдиргач, унинг ўғли Кайхусрав отасининг қонини талаб қилиб катта лашкар тўплаб бу вилоятга келади. Афросиёб Ромитан қишлоғида туриб, ҳимояланган. Кайхусрав катта лашкари билан Ромитан қишлоғини ўраб олади. 2 йилдан кейин у Афросиёбни тутиб ўлдиради. Шу вақт оралиғида Кайхусрав Ромуш қишлоғини барпо қилади ва бу қишлоқда оташпарастлар ибодатхонасини қуради. Наршахий давридан буён минг йил ўтди. Шуни эътиборга олсак Ромитан қишлоғининг ёши 4 минг йилга яқинроқ бўлиб чиқади.
Ромитан тумани ҳудудидаги археологик текширишлар натижаларига кўра милоддан аввалги I минг йиллик бошларида қуйи Зарафшонда ибтидоий қабилалар яшаган.
Ромитаннинг Бухородан қадимийлиги борасидаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида Бухоро атрофида бир қанча археологик қазишмалар ўтказилган. Варахша, Қўрғони Ромитан ва Ромуш каби қадимги шаҳар харобаларидан топилган ашъёлар синчиклаб ўрганилган.
Айрим мутахассис олимларнинг эътироф этишича, Пойканд ва Ромушнинг қуйи қатламлари милоддан аввалги IV аср охири III асрга, Варахшанинг остки қатлами милоддан аввалги V-IV асрларга оид, кўҳна Ромитаннинг остки қатламларидаги харобалар эса милодий III-IV асрларга тўғри келганлиги аниқланди.

Бундан ташқари, археолог Р.Сулаймоновнинг “Кўҳна Ромитан шаҳрининг дастлабки текшириш натижалари” мақоласида шундай фикрлар келтирилган: “Наршахий Бухоро воҳасининг энг қадимги шаҳарларидан бири Ромитан шаҳри ҳисобланади”. Ромитанга афсонавий шоҳ Турон шоҳи Афросиёб асос солган деб ёзади. Бу қадимги шаҳар вайроналари Бухоро шаҳридан шимолий ғарбда, Бухоро-Газли йўлидан чап томонда жойлашганлиги маълум. Ромитан XX асргача ўзлаштирилиб келинган. Бухоро воҳасининг қадимги тарихига бағишланган тадқиқотларда Ромитан тилга олинган.
Археолог В.Шишкин Бухоро воҳасининг ғарбий қисмида олиб борилган археологик текширишлар натижаларига кўра 1937 йилда дастлабки умумий археологик-топографик тавсифнома берган. 1972 йилда Зарафшон археология гуруҳи томонидан кўҳна шаҳарда қисман ўлчов ва қазиш ишлари олиб борилган бўлиб, қазиш ишларини Зарафшон археология гуруҳининг аъзоси Р.Равшанов ўтказган. Қўрғон марказида стратиграфик шурф қазилган.
Шаҳар мураккаб шаклга эга бўлиб, шаҳар рельефида бир-биридан ажралиб турувчи 4 баландлик мавжуд. Баландлик сатҳи шимолдан жанубга томон пасайиб боради. Қўрғоннинг юқори қисми юзасида бинолар қолдиқлари сақланиб қолинган. 1972 йилда археология гуруҳи аъзолари Шаҳристон ҳудудида яшовчи оилани кўчишга даъват этганлар. Ўша пайтда шаҳарда жума масжиди (Масжиди поён) ва Шаҳристоннинг майдонида жума бозори фаолият кўрсатиб турган.
1975 йилда Шаҳристонда яшаётган охирги оила хонадон аъзолари обод қишлоққа кўчади. О.Большаков ўзининг тадқиқотларидан бирида, дастлаб воҳа пойтахти Бухоро эмас, балки Ромитан бўлган деган, В.Шишкин ҳам топографик суратлар асосида бу кўҳна шаҳар, антик даврнинг йирик шаҳарларидан бири бўлган, деган хулосага келади.
Бугунги кунда, Ромитан қўрғонини асраб авайлаш ва келажак авлодларга беками-кўст етказиш бўйича, ёдгорлик устида жойлашган бозор бошқа жойга кўчирилиб, объектни ишончли муҳофаза қилиш мақсадида жамоатчи инспектор бириктирилди.
Ромитан тумани ҳудуди ва Ромитан қўрғони тарихини чуқур ва илмий ўрганиш мақсадида Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамда Франциянинг Лувр музейи билан ҳамкорликда 2012 йилдан буён қўшма археологик экспедициялар олиб
борилмоқда. Бу ерда олиб борилаётган тадқиқотлар натижасида археология ашъёлари ва археология коллекциялари Бухоро давлат музей қўриқхонаси экспозициялари ва фондларини тўлдириб, қадим тарихимиздан гувоҳлик бериб туриши шубҳасиз.

Бухоро вилояти маданий мерос бошқармаси