Африка офатларга тайёргарликни кучайтирмоқда
Африка табиий офатларга бардош бериш бўйича дунёда энг тез ривожланаётган минтақага айланди. Бинобарин, сўнгги беш йил дунё бўйлаб фожеадан жабр кўрган қарийб 220 миллион киши олдиндан огоҳлантирилмаган.
“Lloyd’s Register Foundation” ўтказган сўровда 140 мамлакат ва ҳудуддан 143 000 киши қатнашган. Шимолий Африкада офатга чидам кўрсаткичи беш, Жанубий Африкада тўрт балл кўтарилган. Интернетдан фойдаланиш имконияти, хонадон тайёргарлиги ва молиявий барқарорлик яхшиланиши ўсишга туртки берган.
Марказий ва Ғарбий Африкада офатдан жабрланганларнинг атиги 47 фоизи хавфдан барвақт хабардор этилган. Мутахассислар қўл телефони, SMS, телевидение ва ижтимоий тармоқ орқали огоҳликни кучайтириш, аҳолини фавқулодда вазиятга тайёрлаш ҳаётни сақлаб қолишда ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканини таъкидламоқда.
Мусулмон Зиё, ЎзА