Адабиёт менинг ҳам Онам кабидир
Чиройли жойларни кӯрганда одамнинг кӯнгли осмон қадар юксалади. “Шарқ юлдузи” журнали адабий ходими, шоир дўстим Муҳаммад Сиддиқни кўргани бориш баҳонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси биноси, у ердаги шарт-шароитлар, Адиблар хиёбонининг сўлимлигини кўриб дилим яшнади.
У ер бир уй бўлса, бу уй Адабиётникидир!
Ота-она ўз фарзандига чиройли уй қуриб бергани учун фарзанд улардан миннатдор бўлади, ота-онанинг эса кўнгли тўлади. Адабиёт менинг ҳам Онам кабидир. Адабиётга яратиб берилган шароитлар учун мен ҳам ич-ичимдан миннатдор бўлдим. Бу бино яхшиликлар учун хизмат қиладиган уйдир. Бу ерни мен яхши бир инсоннинг тоза кўнгли кабидир, деб тасаввур қилдим. Ҳамма жой ораста, чиройли. Ҳар бир хонасининг шинамлиги дилингни яйратади. Қайси бўлимга кирмай, чойнакда иссиқ чой ва ширинликлар тайёр экан. Ходимларнинг меҳмондўстлигига эса қойил қолмай илож йўқ.
Бу бинода “Шарқ юлдузи”, “Звезда Востока”, “Жаҳон адабиёти” ва “Ёшлик” журналлари таҳририяти ҳам жойлашган экан. Бу журналларнинг бош муҳаррирлари мен каби адабиёт шайдосини катта бир раҳбарни кутиб олгандек қарши олдилар.
Ижодкор дўстлар менга бир дунё китоб совға қилдилар. Ёзувчилар уюшмасининг икки пакети китобга тўлди. Мен барча ижодкорларга катта раҳмат, дейман.
Ёзувчилар уюшмасининг янги биноси, боғи, ижодкорларнинг самимийлиги одамни ҳаяжонга тӯлдириб, яшаш завқини янада ошириб юборар даражада эди. Барчаларига саломатлик тилаб қоламан.
Ўшга келсангиз, меҳмоним бўлинг. Адабиётнинг оддийгина мухлисига кўрсатган ҳурматларингиздан Оллоҳ рози бўлсин.
Хуллас, яратилган шароит ва имкониятларни кўриб, адабиётнинг энди яйрайдиган кунлари келибди, у энди юксалади ва янада гўзаллашади, деб ўйладим. У эски чит кўйлак ичида ҳам сулув эди, энди эса шоҳона либосда маликалардек мағрур ва дунёни ўзига қарата олар даражада бўлади. Ёзувчилар уюшмаси ва журналлар таҳририяти хоналаридаги қулайликни кӯриб ақлинг шошади-я. Шунчалик шароит яратиб берибди, ҳай-ҳай, кўз тегмасин-эй. Ҳавасдаман!!!
Фарида Абдураимова,
Қирғизистон Республикаси