Адабий-мусиқали тадбир
Тадбир “Янги Ўзбекистонни аёллар билан қурамиз”, “Аёл мадҳини тараннум этган асарлар” мавзусидаги адабиёт кўргазмаси билан бошланди.
Тошкент шаҳар “Bilim” ахборот-кутубхона маркази тасарруфидаги Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон номидаги кутубхонада 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Истиқлол аёли” номли адабий-мусиқали тадбир бўлиб ўтди.
Тадбир “Янги Ўзбекистонни аёллар билан қурамиз”, “Аёл мадҳини тараннум этган асарлар” мавзусидаги адабиёт кўргазмаси билан бошланди.
– Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир аёл чин маънода бахтлидир, – дейди Тошкент шаҳар “Bilim” ахборот-кутубхона маркази директори Ҳафиза Каримова. – Мамлакатимизда хотин-қизларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, уларни қадрлаш, оғирини енгил қилиш, ёшларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол этиб тарбиялашда оналарга кўмакдош бўлишга қаратилган умуммиллий дастурларнинг амалга оширилиши натижасида жисмоний ва маънавий жиҳатдан соғлом, салоҳиятли, Ватанимиз тақдири ва келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ўғил-қизлар вояга етмоқда. Бу ҳар бир она, аёл учун катта бахт.
Тадбирнинг иккинчи қисмида баҳор, аёл, она Ватанни мадҳ этувчи концерт дастури намойиш этилди. Бир гуруҳ фаол аёлларга ташкилотчилар томонидан ташаккурномалар топширилди.