Абдурахмонов Шерзод Эшмуҳаммад ўғлининг техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
«Гексагонал кристалл тузилишга эга бор нитриди нанозаррачаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусида
Абдурахмонов Шерзод Эшмуҳаммад ўғлининг 02.00.15 — «Силикат ва қийин эрийдиган нометалл материаллар технологияси» ихтисослиги бўйича «Гексагонал кристалл тузилишга эга бор нитриди нанозаррачаларини олиш технологиясини ишлаб чиқиш» мавзусидаги техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент кимё-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.T.42.01 рақамли Илмий кенгашнинг 2026 йил 5 декабрь куни соат 09:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100011, Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур тумани, А. Навоий кўчаси, 32-уй. Тошкент кимё-технология институти, маъмурий бино, 2-қават, анжуманлар зали.
Тел.: (+998 71) 244-79-20; e-mail: tkti_info@edu.uz.