Абдумалик полвон жаҳон чемпионатида совриндор бўлди
Греция мезбонлигида ўтаётган спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатининг эркин кураш йўналишида Ўзбекистон терма жамоаси илк медални қўлга киритди.
Аниқроқ айтадиган бўлсак, чемпионатнинг вазни 55 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Жалолиддинов финалга қадар ўтказилган барча беллашувларда ғалаба қозониб, кумуш медаль билан тақдирланди. Бугун, 3 август куни эркин кураш бўйича 45 килограммгача вазнда Миржалол Мукаммилов бронза, вазни 52 килограммгача бўлган Улуғбек Рашидов эса олтин медаль учун гиламга чиқади.
Маълумот ўрнида: жаҳон чемпионатида аёллар кураши бўйича Ўзбекистон терма жамоаси биттадан олтин ва кумуш медални қўлга киритган бўлса, юнон-рум кураши бўйича термамиз 4 та олтин медалга эга чиқиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА