Абдулла Абдуқодиров: “давлат бошқарувида энг муҳим мезон – шаффофлик”
Юртимизда олиб борилаётган ислоҳотлар марказида инсон қадрини улуғлаш, аҳоли ва тадбиркорлар учун муносиб шароит яратиш турибди.
Президент Шавкат Мирзиёев Халқаро конгресс марказида “Сифатли давлат бошқаруви” дастури доирасида ўтказилган тақдирлаш маросимида таъкидлаганидек, сўнгги 10 йилда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халққа хизмат қилиши лозим” деган олижаноб фалсафа давлат сиёсати даражасига кўтарилди.
– Давлат бошқаруви ва сифатли бошқарувни баҳолаш тизими 2019 йилдан бери Бирлашган Араб Амирлиги тажрибаси асосида амалга ошириб келинмоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директори вазифасини бажарувчи Абдулла Абдуқодиров. – Бу баҳолаш жараёни бир нечта босқичдан иборат.
Биринчи босқичда вазирлик ва идоралардан маълум бир анкеталарни тўлдириб бериш сўралади. Ундан кейинги босқичда ҳар битта вазирлик ва идораларга бориб, у ердаги ходимлар билан суҳбат қилинади. Энг биринчи мезон – бошқарув шаффофлиги. Шу боис қарор қабул қилишнинг мезонлари сифати ва рақамлаштириш мезонларига жуда катта эътибор берилди.
Учинчи йўналиш, бу – турли бошқарув табақаларида бошқарув сифати саналади. Масалан, вазир берган топшириқни унинг муовини қандай бажармоқда, муовин берган топшириқни департамент бошлиқлари, мутахассислар ва ҳоказо. Шу тариқа бошқарувдаги ҳар битта табақа қамраб олинган.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lGZHk6-ph9A?si=G3mw6S5_mBmbM6ru" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Абдулазиз РУСТАМОВ,
Ёқубжон МЕЛИБОЕВ (видео),
ЎзА