Абдижаббор Абжалов: Касбимдан фахрланаман! (+видео)
"Шараф" лойиҳасининг 25 октябрь – Ички ишлар органлари ходимлари куни ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ташкил этилганлигининг 35 йиллигига бағишланган сони қаҳрамони - ИИВ Малака ошириш институти, махсус-касбий фанлар кафедраси профессори, полковник Абдижаббор Абжалов.
Абжалов Абдижаббор Махаммадиевич — Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти махсус-касбий фанлар кафедраси профессори, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (Phd), полковник.
Соҳага бўлган қизиқиш уни ИИВ Академиясига етаклади. ИИВ Академиясида 2005 йилдан “сержант” унвонида хизматни бошлаб, 2021 йилга қадар турли лавозимларда хизмат қилиб келмоқда. Айни кунларда эса ИИВ малака ошириш институти МКФ кафедраси профессори лавозимида ишлаб келмоқда.
Фаолияти давомида “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони; Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг “Аъло хизматлар учун” кўкрак нишони; II ва III даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишони билан мукофотланган.
М.Турдалиева, Ё.Мелибоев,
А.Аҳмедов.ЎзА