8 сотих ердан 120 миллион даромад (+видео)
Мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб келаётган ёшларга кўмаклашишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Хусусан, Каттақўрғон тумани Қумоқ маҳалласи Президентимизнинг 2024 йил 5 апрелдаги “Ёшларга ер ажратиш орқали уларнинг даромадларини ошириш ва бандлигини таъминлаш, шунингдек, янги ер майдонларини ўзлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида ёшларга ажратилган ерларни ҳақиқий имкониятга айлантирмоқда.
Маҳалланинг 73 нафар ёшларига 23 гектар ер ажратилди. Ёшлар деҳқончилик орқали даромад топишни бошлаган.
Улардан бири — Шодия Йўлдошова. У 8 сотих майдонда қулупнай етиштириб, бир мавсумда мевасидан 80 миллион, кўчатидан 40 миллион сўм даромад олди. Ҳозирда эса 15 сотихда иш олиб бормоқда. У оиласи билан бирга меҳнат қилиб келяпти.
Қарор ёшлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/i0H7nxV6L4M" title="8 sotix yerdan 120 million daromad" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Гулноза Бобоева,
Анвархўжа Аҳмедов (монтаж), ЎзА