8 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги “Krav teks” Ўзбекистон – Лихтенштейн қўшма корхонасидажорий йилнинг биринчи ярмида 8 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди.
Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги “Krav teks” Ўзбекистон – Лихтенштейн қўшма корхонасидажорий йилнинг биринчи ярмида 8 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чиқарилди.Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов раҳнамолигида саноат корхоналарини модернизация қилиш, ишлаб чиқаришга янги технологияларни жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида эътибор ўз самараларини бераётир. Ҳудудий корхоналарнинг барқарор ишлаши учун зарур имкониятлар яратиб берилаётгани натижасида ишлаб чиқариш, айниқса, экспорт ҳажми йилдан-йилга ортмоқда. Буни Олтинкўл туманидаги “Krav teks” Ўзбекистон – Лихтенштейн қўшма корхонаси фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин.
Корхонада пахта толаси қайта ишланиб, турли кўринишдаги матолар ҳамда тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқарилмоқда. Корхонада илғор технологияларни жорий этиш, замонавий иш услубини қўллаш орқали маҳсулот ҳажми ва сифатини тубдан яхшилашга алоҳида эътибор қаратилаётир.
Тўқув, бўёқ, бўяш ва пардозлаш цехларидан унумли фойдаланаётган корхона жамоаси замонавий дастгоҳларда матога гул босишни ҳам ўзлаштирди.
– Корхонада бозор талабидан келиб чиқиб, маҳсулот тури ва сифатини оширишга қаратилган қатор лойиҳалар амалга оширилди, – дейди корхона раҳбари Шерзодбек Каримов. – Авваллари фақат бир неча рангдаги матолар ишлаб чиқарилган бўлса, компьютерлаштирилган матога гул босиш линиясининг ишга туширилиши билан имкониятларимиз янада кенгайди. Энди гулли матолар тайёрлаш ва улардан трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳам йўлга қўйилди. Янги турдаги бу маҳсулотлар бежиримлиги ва сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда. Корхонада жорий йилда 5 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилиниши режалаштирилган.