70 фоиз дорихоналарда аллақачон ниқоб қолмаган
Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси юртимиз ҳудудидаги дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганди.
Ўзбекистон истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари Федерацияси юртимиз ҳудудидаги дорихоналарда сотилаётган ниқоблар нархини ўрганди.
Дорихоналар одамларнинг соғлиғи учун эмас, балки аллақачон мўмайгина даромад кўрадиган шахсий бизнесга айланиб улгурган. Бунинг ёрқин далили эса, Коронавирус хабари тарқагандан сўнг ниқобларнинг нархини автоматик тарзда кўтарилганидан кўришимиз мумкин. Келинг яхшиси буни фактлар орқали кўрсатамиз.
Республика маркази ҳисобланган Тошкент шаҳрида аллақачон ниқоб етишмовчилиги бор, бу 60 фоиз дорихоналарни ташкил қилади. Бор бўлса ҳам 1000 сўмдан 5000 сўмгача.
Тошкент вилоятининг 60 фоиз дорихонасида 1500-2000 дан сўмгача ниқоблар сотилади.
Наманган вилоятининг 50 фоиз дорихонасида эса 2000 сўмдан сотиляпти.
Фарғона вилоятида еса бу кўрсаткич 50 фоиз дорихоналарда 1000 сўмни ташкил қилмоқда.
Aндижон вилоятида деярли 100 фоиз дорихоналарнинг нархи 1000 дан 1500 сўмгача.
Хоразм вилоятида ўртача кўрсаткич 1500 сўм, аммо 70 фоиз дорихоналарда ниқоб етишмовчилиги мавжуд.
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида эса деярли 90 фоиз дорихонада ниқоб йўқ. Бор бўлса ҳам 1500 сўмдан.
Навоий вилоятининг 70 фоиз дорихонасида умуман ниқоб йўқ.
Сирдарё вилояти, 85-90 фоиз дорихонада ниқоб тугаган, нархи эса 1000 дан 1200 гача.
Бухоро вилояти дорихонасининг 70 фоиз дорихонасида ниқоблар 1500 дан 2000 гача сотилмоқда, 30 фоизида еса 1000 сўмдан сотилмоқда.
Жиззах вилоятидаги ниқоблар нархи 500 дан 5000 сўмгача
Коронавирус ҳақидаги хабар тарқаганидан ҳеч қанча вақт ўтмай дорихоналарда ниқобларнинг нархлари шу тарзда сезиларли ошди. Бу ҳали дорихоналарнинг сиз билан биз билган “бизнеси”, билмаганларимизга эса, аниқлик киритиб албатта сизга баён қиламиз.
Федерация Ахборот хизмати