462 миллион сўм маблағ истеъмолчига қайтарилди
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмасига Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи фуқаро Келдияр Эшқобилов томонидан ёзма мурожаат келиб тушди.
Мазкур мурожаатда Қашқадарё вилояти Нишон туманида яшовчи фуқаро Келдияр Эшқобилов 2017 йил 12 июнда «Шовот махсус бино қурилиш» МЧЖ га жами 3 та хонадон сотиб олиш учун мурожаат қилади.
Фуқаро ва корхона ўртасида олди-сотти шартнома тузилиб, шартноманинг 2.2 бандига асосан белгиланган 420 000 000 ( тўрт юз йигирма миллион сўм) сумманинг 25 %ни 10 иш кунида банкка тўлаган.
Қолган қисмини эса 2018-2019 йиллар мобайнида турли банк кассалари орқали тўловни амалга оширади. Қарши шаҳар ҳокимининг қарорига асосан ушбу кўп қаватли уй фойдаланишга топширилган бўлса-да,бироқ, банк томонидан кредит кафолати асосида фуқаронинг уйи ҳам гаров тақиққа учраган ва фуқаро уйсиз қолганлиги таъкидланган.
Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмаси мурожаат бўйича судга ариза киритди ва суд қарорига асосан фуқарога «Шовот махсус бино қурилиш» МЧЖ томонидан 420 миллион сўм маблағ ва жарима сифатида яна 42 миллион сўм истеъмолчи фойдасига ундириб берилди.
Агарда сизнинг ҳуқуқларингиз бузилса, 1091 ишонч телефони ва @PotrebitelUz_bot орқали мурожаат қилишингиз мумкин.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш
жамиятлари федерацияси матбуот хизмати