4 нафар эркин курашчимиз бугун жаҳон чемпионатида қатнашади
Шу кунларда Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати беллашувлари давом этмоқда.
100 га яқин давлатнинг энг маҳоратли курашчилари иштирок этаётган дунё биринчилигининг кечаги беллашувларида эркин курашчиларимиздан Ғуломжон Абдуллаев медаль учун курашиш имкониятини қўлга киритди.
“Париж-2024” Олимпиадаси бронза медали совриндори 1/16 финалда Жанубий кореялик Ким Чанг Сонгни 6:0, 1/8 финалда Пуэрто-Рико вакили Смитни 6:2 ҳисобида таслим этди. 1/4 финалда россиялик Олимпия ўйинлари ғолиби Завур Угуев билан кечган муросасиз баҳсда ҳакамлар қарорига кўра, 2:3 ҳисобида имкониятни бой берди.

Ғуломжон Абдуллаев бронза медали учун курашиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Бугун, 31 октябрь куни Абдуллаев бронза медали учун ўтиш беллашувида КХДР вакили Кванг Мёнг Кимга қарши баҳс олиб боради.
Шунингдек, бугун кун давомида уч нафар эркин курашчимиз - Асадбек Саидтўраев (-57), Жавоҳир Чўлибоев (-74) ва Мирзо Ҳайитов (-79) жаҳон чемпионати беллашувларида қатнашади.
Эслатиб ўтамиз, спортчиларга “Лос-Анжелес-2028” Олимпиадасининг муҳим рейтинг очколарини тақдим этадиган жаҳон чемпионати 1 ноябрга қадар давом этади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА