2026 йилги прогноз муддатидан аввал 106%га бажарилди
Комбинат таркибий бўлинмалари бирин-кетин 2026 йилга белгиланган вазифаларни муддатидан аввал бажаришга муваффақ бўлишмоқда.
Навбатдаги меҳнат зафари ҳақидаги хушхабар Саноат темир йўл транспорт бошқармасидан олинди. Корхонанинг 2-темир йўл цехи меҳнат жамоаси томонидан 2-Мис бойитиш фабрикасига юк ташиш бўйича белгиланган йиллик вазифа муддатидан олдин бажарилишига эришилди.
Мазкур цех меҳнат жамоаси учун 2026 йилда 2 829 000 тонна маъдан ва ағдарма тошқолларни ташиш вазифаси юклатилган бўлиб, амалда бу кўрсаткич 2 993 395 тоннани ташкил этди.
Прогноз 106 фоизга бажарилиб, белгиланган кўрсаткичдан 164 395 тонна ортиқ маъдан ўз манзлиги етказиб берилди.
Мазкур натижа цех жамоасининг самарали меҳнати, масъулияти ва ишга бўлган профессионал ёндашуви самарасидир.
Ахборот хизмати