2006-2007 йилги мавсумдан бери Месси ва Роналду илк марта ЕЧЛда тўпурар бўла олмади
«Бавария»нинг ПСЖ устидан қозонилган ғалабаси нафақат чемпионликни, балки жамоа футболчиларининг шахсий кўрсаткичлари бўйича ҳам бир қанча юқори натижаларни тақдим этди.
«Бавария»нинг ПСЖ устидан қозонилган ғалабаси нафақат чемпионликни, балки жамоа футболчиларининг шахсий кўрсаткичлари бўйича ҳам бир қанча юқори натижаларни тақдим этди.
Пандемия шароитида ўтказилган мазкур турнирда Роберт Левандовски 15 та гол билан 2006-2007 йилги мавсумдан буён тўпурарликни бўлишиб келаётган Месси ва Роналду эрасига рамзий маънода якун ясаб берди. Боиси қарийб 15 йилдан бери Лионель Месси («Барселона») ҳамда Криштиану Роналду («Ювентус», «Манчестер Юнайтед», «Реал Мадрид») алмашиб ҳар йили мусобақа тўпурари бўлиб келаётган эди: 2007/08, 2012/13, 2013/14, 2015/16, 2016/17, 2017/18 — Роналду, 2008/09, 2009/10, 2010/11, 2011/12, 2018/19 — Месси.
Шунингдек, Левандовски «Бавария» билан Германия Бундеслигаси ва Кубогини қўлга киритиб жамоаси требл қайд этган мавсумда ЕЧЛда энг яхши тўпурар бўлган биринчи футболчи сифатида тарихда қоладиган бўлди.