180 миллион сўм олдиндан тўланди
Қорақалпоғистон Республикаси Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан жавобгар Р.Д.дан унинг собиқ турмуш ўртоғи фойдасига икки нафар фарзандининг таъминоти учун улар вояга етгунига қадар алимент ундириш белгиланди.
Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими давлат ижрочилари томонидан олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида жавобгар Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлимига келиб, фарзандлари 18 ёшга тўлгунга қадар тўлаши лозим бўлган алимент пулларини олдиндан тўлаш истагини билдирган. Унинг тўлаши лозим бўлган алимент пули ҳисоблаб чиқилганда жами 180 миллион сўмни ташкил этган.
Шундан сўнг, ундирувчи Мажбурий ижро бюроси Тўрткўл туман бўлими келиб, фарзандлари учун ҳисоблаб чиқилган алимент пулларини жавобгардан тўлиғи билан олганлиги сабабли ижро ишини тугатиб бериш ҳақида илтимоснома берди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.