“Қутадғу билиг“ тўлиқ ҳолатда чоп этилди
“Янги аср авлоди“ нашриёти илк бор “Қутадғу билиг“ асарини тўлиқ ҳолда чоп этди.
“Янги аср авлоди“ нашриёти илк бор “Қутадғу билиг“ асарини тўлиқ ҳолда чоп этди.
Юсуф Хос Ҳожибнинг “Қутадғу билиг” маснавийси қорахонийлар даври ёзма адабиёти ва адабий тилининг улуғ обидасидир.
1989 йилда “Қутадғу билиг” асари яратилганига 920 йил тўлиши муносабати билан филология фанлари доктори, профессор Боқижон Тўхлиев томонидан айрим қисқартиришлар билан тайёрлаган насрий ва назмий “болаларбоп баёни” “Юлдузча” нашриёти томонидан чоп этилган эди. Шоир Саъдулла Аҳмад “Қутадғу билиг”дан қилган айрим бобларнинг бадиий таржимаси ҳам мазкур тўпламга киритилган.
Кейинчалик профессор Боқижон Тўхлиев заҳмати билан мазкур тўплам лотин алифбосида нашр этилди. Мазкур бебаҳо асарни адиб Эмин Усмон ва сиёсатшунос олим Фазлиддин Равшановлар ҳам замонавий она тилимизга шеърий йўсинда табдил қилган.
“Қутадғу билиг” достонининг янги нашри Манзар Абдулхайр масъул муҳаррирлигида ва Абдиҳамид Пардаев таҳрири остида илк бор тўла табдил қилинди. Бу хайрли иш “Қутадғу билиг” достонидан кенг китобхонлар оммаси яқиндан баҳраманд бўлишига, қолаверса, халқимиз маънавияти янада юксалишига қаратилгани билан эътиборга моликдир.