Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлисида сўзлаган нутқи
Муҳтарам давлат раҳбарлари,
Ҳурматли мажлис иштирокчилари,
Аввало, делегациялар раҳбарларининг ШҲТнинг ўтган даврдаги фаолияти асосий якунлари бўйича билдирган фикрларини қўллаб-қувватлайман. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти ташкил этилганидан буён ўтган 15 йил давомида ҳақли равишда нуфузли халқаро ташкилотлар қаторидан муносиб жой олди, барқарор тараққиёт, тинчликни мустаҳкамлаш, замонавий таҳдид ва хатарларга қарши курашиш, минтақавий ва глобал даражада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашнинг таъсирчан омилига айланди.
Ўтган йиллар мобайнида ШҲТнинг шартномавий-ҳуқуқий базасини шакллантириш бўйича миқёсига кўра улкан ишлар амалга оширилди, ташкилот таркибига кирадиган давлатлар ўртасида ҳар томонлама тенг ҳуқуқли ҳамкорликни таъминлаш учун мустаҳкам институционал асос яратилди.
Шу билан бирга, биз бугунги кунда ён-атрофимиздаги дунё нақадар шиддатли суръатлар билан ўзгариб бораётганини, қарама-қаршилик ва можаролар кучайиб, жаҳон бозорларида беқарорлик ва мавҳумлик сақланиб қолаётганини, алоҳида ташвиш уйғотаётган халқаро терроризм, экстремизм ва тобора ёйилиб, тарқалиб бораётган радикализм кўлами хатарли тус олаётганини яхши англаймиз ва тасаввур қиламиз.
Минг афсуски, ҳозирги вақтда вужудга келаётган халқаро вазиятда ўзаро ишонч ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш ўрнига қарама-қаршилик ва рақобат кучайиб бормоқда. Бундай ҳолатни кўрмаслик, сезмаслик мумкин эмас.
Биринчидан. Юзага келаётган бундай мураккаб шароитда ШҲТнинг Хартияси ва бошқа асосий ҳужжатларида мустаҳкамлаб қўйилган очиқлик ва ҳеч қандай блокка қўшилмаслик принципларига қатъий амал қилишимиз ва бундай ёндашувни янада мустаҳкамлашимиз ўта муҳим аҳамиятга эга. Вужудга келаётган минтақавий ва халқаро муаммоларни ҳал этишда бундан кейин ҳам мафкуравий ва қарама-қаршиликка олиб келадиган ёндашувларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш даркор.
Иккинчидан. Ҳиндистон ва Покистонни аъзоликка қабул қилиш жараёнининг бошланишида ўз ифодасини топаётган ШҲТга аъзо давлатлар таркибини кенгайтириш бўйича амалга ошираётган йўлимиз, ҳеч шубҳасиз, ШҲТ ўз фаолиятида янги, янада мураккаб босқичга кўтарилаётганидан далолат беради.
Биз барчамиз яхши тушунамизки, айрим давлатларнинг халқаро ва минтақавий тараққиётга доир долзарб масалаларга нисбатан турлича, баъзан бир-бирига мутлақо зид ёндашувлари ҳисобга олинадиган бўлса, биринчи навбатда, ташкилот кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан қарорлар қабул қилишда консенсус, яъни, умумий келишувга эришиш оғир ва қийин бўлади.
Лекин бу борада юзага келиши мумкин бўлган қийинчиликлар ШҲТ Хартияси ва Тартиб-таомил қоидаларида мустаҳкамлаб қўйилган консенсус принципидан воз кечишни ҳеч қачон англатмаслиги зарур. Амалда ўзини оқлаган бу принципга сўзсиз риоя этиш ташкилотимиз фаолияти самарадорлигига салбий таъсир кўрсатишга йўл қўймайди, унинг пароканда бўлиб кетиши, «манфаатлар бўйича гуруҳлар» пайдо бўлишига олиб келиши мумкин бўлган баҳс ва келишмовчиликларни бартараф этади.
Учинчидан. Қўшни Афғонистондаги вазиятга ҳам қисқача тўхталиб ўтмоқчиман.

Бу мамлакатда вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий вазиятни ўзаро курашаётган томонлар ўртасидаги тўқнашувларнинг аста-секин чўзилиб бориши сифатида таърифлаш мумкин, агар аҳвол шу тарзда давом этадиган бўлса, бундай беқарорликнинг қўшни мамлакатлар ва минтақаларга ҳам ёйилиб кетишининг жиддий ва реал хавфи мавжуд.
Афғон муаммосини ҳал этишдан манфаатдор томонларнинг аксарияти бундай вазиятдан чиқишнинг фақат битта йўли борлигини яхши англайди. Яъни, бу йўл ўзаро кураш олиб бораётган асосий томонлар ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича Бирлашган Миллатлар Ташкилоти шафелиги остида сиёсий музокаралар ўтказишдан иборатдир. Ҳукумат ва “Толибон” каби ўзаро курашаётган кучлар ўртасида музокаралар жараёнини қайта тиклаш муҳим аҳамиятга эга. Бу борада томонлар музокаралар жараёнини бошлаш учун олдиндан бирон-бир шарт қўймаслиги даркор.
Ҳеч шубҳасиз, донор давлатлар ва халқаро институтлар Афғонистонга бу мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий аҳвол ва аҳолининг ҳаёт даражасини яхшилаш, энг муҳими, таълим-тарбия ва маърифат соҳасида ёрдам бериш бўйича ўз мажбуриятларини тасдиқлаши зарур.
Ўзбекистон, Афғонистон билан икки томонлама ўзаро ҳамкорлик принципига риоя этган ҳолда, коммуникациялар, жумладан, Афғонистонни ташқи дунё билан боғлайдиган Термиз – Мозори Шариф темир йўл тармоғини қуришга ўз ҳиссасини қўшмоқда, Афғонистонга, хусусан, Кобул шаҳрига электр энергияси етказиб беришни таъминламоқда.
Муҳтарам мажлис қатнашчилари,
Ташкилотнинг дастурий мақсад ва вазифаларига эришишнинг энг муҳим шартларидан бири иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш ва чуқурлаштиришдан иборатдир. Бизнинг ушбу йўналишдаги умумий вазифамиз барча давлатларнинг манфаатларига мос келадиган, минтақа учун муҳим аҳамиятга эга бўлган иқтисодий ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш, биринчи навбатда, транспорт коммуникацияси соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни кўзда тутади.
Шу муносабат билан Ўзбекистон Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган «Буюк ипак йўли иқтисодий йўналиши»ни ташкил этиш ташаббусини қўллаб-қувватлайди. Мазкур ташаббусни унга жалб қилинган барча томонларнинг умумий ва ўзаро манфаатлари асосида муваффақиятли амалга ошириш мумкинлигини алоҳида таъкидлашни истардим.
Муҳтарам ҳамкасблар,
Сўзимнинг якунида бугунги атрофлича фикр алмашиш ва ҳамкорликдаги самарали ишимиз мамлакатларимиз ўртасида яхши қўшничилик, дўстлик ва шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш, ўзаро ҳурмат муҳитини мустаҳкамлаш, амалий ва ишончли мулоқотни кенгайтириш имконини беради, деб ишонч билдирмоқчиман.
Эътиборингиз учун ташаккур.