Ўқитувчилик – шарафли касб. Ҳар бир инсоннинг комил шахс сифатида шаклланиши, жамиятда ўз ўрнини топишида ушбу соҳа вакилларининг ўрни беқиёс.

1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни 

Президентимиз Шавкат Мирзиёев таъкидлаганларидек, “Ўзининг кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини ёш авлод тарбиясига бахшида этадиган ўқитувчи ва мураббийлар меҳнати, жасорати ҳар қандай юксак баҳоларга муносибдир”. 

Ёш авлод таълим-тарбияси, маънавиятини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшган ўқитувчилар давлатимизнинг қатор мукофотларига сазовор бўлган. Фидокорона меҳнати алоҳида эътироф этилган қуйидаги 11 нафар ўқитувчи эса энг юксак мукофот – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига муносиб топилган:

photo_2020-10-01_11-19-21 (2).jpg

1. Манзура Мадалиева – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган илк муаллима (1997 йил). Қўқон шаҳридаги 10-умумтаълим мактабида математика фанидан сабоқ берган. Муаллима ўтказган очиқ дарслар, математика кечалари мамлакатимиз бўйлаб намунали дарс сифатида кўрсатилган. Кўплаб шогирдлари бугунги кунда жамиятда ўзининг мустаҳкам ўрнини топиб улгурган. 

2-Мавлуда Исматова.jpg

2. Мавлуда Исматова – 1999 йил олий шарафга муяссар бўлган. Қаҳрамон опа Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 273-умумтаълим мактабида узоқ йиллар педагогик фаолият билан шуғулланган. Иқтидорли ўқувчилар билан тизимли ишлаш, ўғил-қизларнинг қизиқиш ва лаёқати, интеллектуал салоҳиятига қараб фанлар бўйича ихтисослаштирилган тарзда билим бериш методикасини амалиётга жорий этган. 

photo_2020-10-01_11-26-28.jpg

3. Вера Пак – Хива шаҳридаги 20-Меҳрибонлик уйида узоқ йиллар меҳр-мурувватга интиқ, норасида болаларни тарбиялаш, уларни эл корига камарбаста инсонлар этиб камолга етказишга улкан ҳисса қўшган. Ўзининг 57 йиллик педагогик фаолияти мобайнида ота-она меҳрига ташна кўплаб болаларнинг юрагида ҳаётга, келажакка мустаҳкам ишонч уйғотган. Фидокорона меҳнатлари муносиб баҳоланиб, 2001 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” юксак унвонига сазовор бўлди. 

4- Зокиров Марат.JPG

 4. Марат Зокиров – Жиззах Давлат педагогика институти қошидаги иқтидорли болалар лицейи директори лавозимида ишлаган кези – 2002 йилда ушбу олий мукофотга сазовор бўлган. 

5- Маҳмудова Анор Мадаминовна.JPG

5. Анор Маҳмудова – 2004 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига сазовор бўлган. Узоқ йиллар Хоразм вилояти Гурлан туманидаги 5-мактаб директори лавозимида фаолият юритган. Қаҳрамон педагог математиканинг нечоғли жозибадор ва мафтункор фан эканини ўқувчиларга исботлаган. 

photo_2020-10-01_11-28-37.jpg

6. Саме Саматов – Гулистон давлат университети қошидаги академик лицей директори бўлган кезлари (2006 йил) Ўзбекистон Қаҳрамони, деган юксак номга муносиб топилган

photo_2020-10-01_11-30-09.jpg

7. Эгамберган Каримов – 2008 йил олий мукофотга сазовор бўлган вақтда Урганч автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежи директори лавозимида фаолият юритган. 

8-Ғопиров Камолидин..JPG

8. Камолиддин Ғопиров – Шаҳрихон туманидаги 53-мактаб интернати директори сифатида фаолият юритаётган вақтда (2010 йил) Ўзбекистон Қаҳрамони бўлган. 

9-Turg'un Azlarov.jpg

9.Турғун Азларов – Шайхонтоҳур туманидаги 40-умумий ўрта таълим мактабида ўқувчиларга математика ва информатика фанларидан узоқ йиллар сабоқ берган. 2013 йилда олий мукофотга сазовор бўлган. 

photo_2020-10-01_11-32-54.jpg

10. Шукуржон Маматқулов – “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвонига 2014 йилда, Олтинкўл иқтисодиёт коллежи директори лавозимида фаолият юритаётган вақтда сазовор бўлган.

11-Шарапова Мухаббат Араповна.jpg

11. Муҳаббат Шарапова – 2016 йилда олий шарафга сазовор бўлган йили Қарши шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси сифатида фаолият юритган. Унинг кўплаб ўқувчилари халқаро миқёсдаги фан олимпиадаларида муваффақият қозонган. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини олган ўқитувчиларни биласизми?