Беларусь Республикасининг Минск шаҳрида "Соғлом ва фаол узоқ умр" мавзусидаги II Халқаро форум бўлиб ўтди.
Тадбирда МДҲ давлатлари, шунингдек, Жанубий Корея, Филиппин ва бир қатор бошқа давлатлар идоралари, халқаро ташкилотлар, илмий доиралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур форумда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги делегацияси ҳам иштирок этиб, мамлакатимизда кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларнинг фаровонлигини таъминлаш ва ҳаёт сифатини ошириш йўналишида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ва эришилган натижалар ҳақида маълумот берди.

Форум доирасида кексалар саломатлигини муҳофаза қилиш, узоқ муддатли парваришлаш тизимини такомиллаштириш, деменциянинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзи ва ижтимоий хизматлар сифатини ошириш масалалари бўйича илғор халқаро тажрибалар ва инновацион ечимлар муҳокама қилинди.
Форум якунида иштирокчи давлатлар келажакда соғлом ва фаол узоқ умр йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувга эришди.
ЎзА