Ички ишлар вазирлиги академияси ҳамда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Икки томонлама келишув ўзаро тажриба алмашиш, таълим жараёнига замонавий ёндашувларни татбиқ этиш ҳамда хорижнинг илғор тажрибаларини оммалаштиришни назарда тутади.

Айтиш керакки, Ички ишлар вазирлиги академияси мамлакатимиз ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари учун етук малакали мутахассислар тайёрлаб бераётган етакчи олий таълим муассасаларидан бири саналади. Тизимда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида таълим муассасасида кадрлар тайёрлаш жараёни йилдан-йилга такомиллашиб бормоқда. Айниқса ўқув жараёнида қўлланилаётган ахборот-комуникация технологиялари, илғор педагогик ёндашувлар таълим сифатини юксалтириб, соҳани етук малакали кадрлар билан таъминлашга хизмат қилаётир.

Тадбир аввалида Академия бошлиғи, генерал-лейтенант Баҳодир Матлюбов ҳамда Ўзбекистон миллий университети ректори Авазжон Маҳаримов сўз олиб, ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтди.

– Ҳозирги глобаллашув шароитида таълим интеграциясини кучайтириш давр талабига айланмоқда, – деди Б.Матлюбов. – Муҳтарам Президентимиз куни кеча таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида олий таълим соҳасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, таълим тизими самарадорлигини янада юксалтириш борасида устувор вазифаларни белгилаб берди. Бугун Академиямиз нафақат хорижнинг турдош олий таълим муассасалари, балки республикамиздаги етакчи олий таълим муассасалари билан ҳам ҳамкорликни кенгайтирмоқда. Бу соҳа учун малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш ҳамда илмий-амалий ҳамкорликни янада кучайтиришга хизмат қилмоқда.

Шундан сўнг томонлар ўзаро тажриба алмашиш мақсадида ҳамкорлик меморандумини имзолади. Унга кўра таълим муассасалари юқори малакали кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнида илм-фан ютуқларидан оқилона фойдаланиш, психология йўналиши бўйича ўзаро амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш, масофавий таълимни самарали татбиқ этиш, университет талабалари ҳамда академия курсантларининг амалий стажировкаларини ташкиллаштириш, соҳага оид хориж тажрибасини кенг ўрганиш орқали профессор-ўқитувчилар ва илмий тадқиқотчиларнинг малакасини ошириш, шунингдек психологиянинг долзарб муаммоларига бағишланган тадқиқотлар ўтказиш, илмий-амалий конференциялар ташкил этиш каби йўналишларда ҳамкорлик қилади.

Қизғин мулоқот давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш муҳим аҳамият касб этаётгани, жамоат тартиби ва хавфсизликни таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда илғор тажрибаларни ўрганиш масалалари ҳақида фикр алмашилди. Меҳмонлар Ички ишлар вазирлиги академиясида тингловчи ва курсантлар учун яратилган шароитлар, ўқув жараёнининг имкониятлари билан танишди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Таълим тизими: истиқболли ҳамкорлик самаралари